UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  1 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  4 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  65 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1

ЎЗБЕКИСТОН U20 ЧОРАК ФИНАЛДА! Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН U20 ЧОРАК ФИНАЛДА!

Австрия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Австрия U20 - Ўзбекистон U20 0:2

Гол: Ҳамдамов 47, 57.

Австрия U20: Касали, Росенбихлер, Гугганиг, Лайнхарт, Михарл (Грубер 50), Блуш (Крузер 61), Бранднер, Гшвейдл (Грубек 67), Лаимер, Раснер, Гриллиш

Ўзбекистон U20: Ҳамроев, Ашурматов, Абдуллаев, Қосимов (Шомуродов 69), Ҳамробеков, Комилов, Соҳибов, Шукуров, Ғиёсов, Ҳамдамов (Нормуродов 90+1), Ўринбоев.

Захира: Каримов, Толипов, Сидиқов, Отахонов, Азимов, Хурсанов, Эргашев, Турсунов.

Огоҳлантириш: Ҳамдамов 39, Лейнхарт 45, Гриллиш 92.



Ўйин якунланди. Барчани чорак финал билан табриклаймиз.


92. Сариқ карточка. Гриллиш.


91. Таркибимизда ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Нормуродов.


90. Ҳакам қанча қўшди? 3 дақиқа.


89. Майдонда жанжал. Керак эмас. Кейинги ўйинда футболчидан айрилишни истамаймиз. 


87. Жарима зарбаси ва яна яқин. Ҳамроев тўпни қайтарди. Бурчак тўпи. Бу стандартдан ҳам наф чиқмади.


85. Сўнгги дақиқаларда футболчиларимизда гол уриш имконияти кўп бўляпти. Бундан фойдаланиб қолиш керак.


82. Футболчиларимиз ҳар бир тўп учун жон-жаҳти билан курашяпти.


80. ЗАБИХУЛЛООО!!!! Шукуров жуда ажойиб тарзда жарима майдончасига кириб, тўпни Ўринбоевга оширди, Забихулло эса ноаниқ зарба берди.


78. ЗАРБААА!!!!!! Крузер! Бироз ноаниқ.


77. Оффсайд. Рақиб жамоа ўйиндан ташқари ҳолатда.


76. Чорак финалга чиқишимизга яна бир неча дақиқа қолди.



                Ҳамдамов голни нишонлаяпти

72. Учрашув якунланишига оз қолди. Футболчиларимиз хотиржамликни сақлаб, ўйинни давом эттириши керак.


69. Ўзгариш. Миржамол Қосимов ўрнига Элдор Шомуродов.


Ўзгариш. Гшвейдл ўрнига, Грубек.

67. Дарвозабонимиз тўпни эгаллаб олди.


66. Авсрияликларда жарима зарбаси. Бу сафар яқин.


63. Рақиб жамоа ката куч билдан ҳужумга ўтяпти. Қарши ҳужумлар билан Австрия ёшларини жазолаш керак.


Ўзгариш. Блуш ўрнига Крузер.

61. ЗАРБААА!!! ҲАМРОЕВДАН СЕЙВ!


Кетма-кет зарба беришдан чарчамаган футболчиларимиз бир амаллаб дарвозани ишғол қилди. Дарвозабоннинг сейвлари бизнинг фойдамизга ишлади. 

ГООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! ҲАМДАМОВВВВВ!!!!

57. Ёшларимизда бурчак зарбаси.


56. Қосимов жароҳат олган кўринади. Йўқ у ўрнидан турди, ҳаммаси жойида.


54. Австрияликларда жарима зарбаси. Бу вазиятда футболчиларимиздан иккинчи қаватда фаол бўлиш талаб қилинади.


53. Илк аниқ зарбамиз голга айланди. Футболчиларимиздан кейинги аниқ зарбаларни кутиб қоламиз.


50. Ўзгариш. Михарл ўрнига Грубел.


49. Аста-секинлик билан Австрия ёшлари очилиб боряпти. Энди футболчиларимизда имконият кўп бўлиши аниқ.


48. Рақиб футболчиларида бурчак зарбаси. БИринчиси қайтарилди. Иккинчисига навбат.


47. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! ҲАМДАМОВВВВ!!!!! ДОСТОН бирга-бир вазиятда уялтирмади. Қосимовнинг супер тўп оширишидан сўнг Достон дарвозани ишғол қилди.


46. Иккинчи бўлимга старт берилди.



                          Ашурматов тўп билан




Австрия U20СтатистикаЎзбекистон U20
8Зарба5
1Аниқ зарба0
6Қоида бузиш7
1Сариқ карточка1
1Бурчак тўпи9
0Оффсайд0
0Сейв1


Биринчи бўлим якунланди.

45. Сариқ карточка. Лейнхарт.


44. Кутганимиздек австрияликлар биринчи бўлимда гол урмаяпти. Иккинчи бўлимда футболчиларимиздан эхтиёткор бўлиш талаб қилинади.


42. ЎРИНБОЕЕЕВВВ!!!! Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғанов бўлди ва вакилларимизда бурчак зарбаси.



                       Ҳамробеков тўп учун курашяпти


39. Ҳамдамов кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Сариқ карточка.


38. ЗАРБАААА! Блуш. Блушнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.


37. Иккала жамоа ҳам таваккалларсиз ҳаракат қиляпти. Шу туфайли, ўйин темпи баланд эмас.


35. Шукоров ҳужумда қоида бузди.


34. Ёшларимизда бурчак зарбаси. Кейинги бурчак тўпи.


31. Статистика. Зарбалар. 6-3. Аниқ зарбалар. 1-0.


30. Футболчимиз майдон марказига етиб бормай тўпни олдириб қўйди, аммо бахтимизга рақиб футболчилари бир-бирини тушунмай ноаниқ зарба беришди.


28. Ёшларимизда ноаниқ тўп оширишлар кўп бўляпти, бу жиҳат ўз сўзини айтмаса бўлди.


27. Ҳамдамов иккинчи қаватдаги курашда қоида бузди.


24. Лиенхарт Ўринбоевни йиқитди. Жарима зарбаси, аммо жуда узоқдан. Австрияликлар иккинчи қаватда жуда яхши ўйнашяпти.


23. Миржамолнинг зарбаси ноаниқ.


22. Биринчи бурчак тўп қайтарилди. Энди навбат иккинчисига. Иккинчиси ҳам қайтарилди, аммо ҳужумимиз давом этяпти.... Ёшларимизда жарима зарбаси ва бу Миржалол Қосимовнинг севимли нуқтаси. Бугун Миржалолнинг ўғли Миржамол отасининг қобилиятига эгамикин?


21. Футболчиларимиз қарши ҳужумга ўтгандек бўлди, аммо биргина ноаниқ тўп оширилиши ҳужумга нуқта қўйди. Бурчак зарбаси. Жамоамизда стандарт.


20. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик ёшларимиз томонда: 44% - 56%


14. Бурчак зарбасидан ўйинга киритилган тўп қайтарилди.


13. Яна дарвозамиз томон жарима зарбаси. Жуда хавфли зарба, аммо Ҳамроевдан сейв.


11. Айни дамда ёшлар жамоамиз ўйнаётган бир пайтда, иккинчи учрашув ўтказилмаяпти. Бугунги қолган 3та учрашув соат 12:30да бошланади.


7. Тўп бахтимизга жонли деворга тегди ва ҳужум бартараф этилди.


6. Дарвозамиз томон жарима тўпи. Бир амаллаб қайтариш керак бу стандартни.


3. Миржамол Қосимов тўп қаршисида. Унинг етказиб берган тўпи Ғиёсовга тушди, аммо Хуршид дарвозага аниқ зарба бера олмади.


2. Илк ҳавфли вазият! Чап қанотдан Комилов етказиб берган тўпни дарвозабон ўтказиб юборди, аммо зарба бергани футболч топилмади.


1. Учрашувга старт берилди.



- Ўйинни Австрия жамоаси бошлаб беради. Соҳибов чап томондаги дарвозани танлади.

- Бугунги учрашувни панамалик Жон Питти бригадаси бошқариб боради. 


- Барча вакилларимизнинг қўли кўксида ва мадҳиямизни баланд овозда куйлашди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


- Биргаликда Ўзбекистонимиз мадҳиясини куйлаймиз.

- Австрия мадҳияси янгради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика