Ўзбекистон U17 – Марокаш U17. Ўсмирларимиз қаршисида биринчи бор Африка жамоаси

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 12:43
Эртага БААда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Марокаш учрашуви бўлиб ўтади.
Марокаш Ўзбекистон дуч келадиган биринчи Африка қитъаси вакилидир. Бу дегани ўзбеклар учун, бу мусобақада еттитагина ўйинда 6 қитъа вакилларига қарши ўйнаш демакдир. Бу жамоалар аввал ҳеч ҳам бир-бирларига рўбаро келишмаган.

Ўзбекистон ўсмирлари шу кунгача Океания (Янги Зеландия), Шимолий Америка (АҚШ ва Панама), Европа (Чехия), Осиё (Австралия), Жанубий Америка (Уругвай) жамоаларига қарши ўйнаб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U17 – Марокаш U17 учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›