UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  75 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Ўзбекистон U-23 термаси Доҳадаги мусобақада қатнашмайдиган бўлди. Кападзе шогирдларининг март охиридаги рақиблари аниқ Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 термаси Доҳадаги мусобақада қатнашмайдиган бўлди. Кападзе шогирдларининг март охиридаги рақиблари аниқ

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, Ўзбекистон олимпиячилари Doha Cup-2023 мусобақасида иштирок этишмайди.

20-28 март кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистоннинг ўрнини Қирғизистон эгаллади. Мезбон Қатардан ташқари, халқаро турнирда яна БАА, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд ва Вьетнам U-23 терма жамоалари иштирок этади. Мусобақа формати бўйича ҳар бир жамоа 3тадан ўйин ўтказади. Қуръа ташлаш маросими март бошида ўтказилади.

Биздаги маълумотларга кўра, ЎФА Doha Cup-2023 ўтадиган саналарда бошқа терма жамоалар билан келишиб бўлганди ва улар билан ўртоқлик ўйинларини бекор қилиш катта жаримага сабаб бўлиши мумкин. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 термасига Марокашда ўтадиган халқаро турнирда қатнашади ва уларга қуйидаги жамоалар рақиблик қилади:

22 март, Ўзбекистон – Того

25 март, Кот-д'Ивуар – Ўзбекистон

28 март, Марокаш – Ўзбекистон

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика