UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  3 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  4 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, 24 июль куни Францияда ёзги Олимпия ўйинлари бошланади.

Бугун тонгда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Олимпиадага сўнгги тайёргарликни олиб бориш учун Франциянинг Ницца шаҳрига жўнаб кетди. Дастлаб Ницца шаҳрида йиғин ва 15 июль куни Гвинеяга қарши, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ана шу икки беллашувдан кейин терма жамоа Олимпиада баҳсларидаги юришини бошлаш учун Парижга йўл олади.


Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этувчи якуний таркиби: 

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик").

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Асадбек Раҳимжонов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат", Қозоғистон).

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Беҳруз Асқаров ("Пахтакор"), Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Иброҳим Ибрагимов ("Пахтакор"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин", Россия).

Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Алишер Одилов ("Олимпик"), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Ҳусайин Норчаев ("Нефтчи").


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика