Ўзбекистон (U-23) "Қирол кубоги"да тўртинчи ўринни қўлга киритди

7 фев 2015, 19:32
Таиландда бўлиб ўтган "Қирол кубоги" ўз якунига етди.
Турнирдаги сўнгги учрашувда майдон эгалари Жанубий Корея билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва тўртинчи очкосини қўлга киритди.

 Шундай қилиб, Таиландда бўлиб ўтган турнирда Жанубий Корея етти очко билан биринчи, Таиланд иккинчи , Гондурас учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги бўлажак Олимпия терма жамоамиз 3 очко билан тўртинчи ўринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Таиландни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Кореяга 1:0 га, Гондурасга 4:2 га мағлуб бўлди.

ЖамоаларЎЮДМТ-НО
1Жанубий Корея32103:07
2Таиланд31115:64
3Гондурас31025:73
4Ўзбекистон31027:73


Манба: championat.asia