Ўзбекистон U-23 кетма-кет тўртинчи баҳсда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
29 дек 2019, 21:10
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайда йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун терма жамоамиз БААнинг "Ал Ҳамрия" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоамиздан Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев ва Достон Ибрагимов гол уришди.

Шу тариқа Ўзбекистон Дубайдаги барча тўртта ўртоқлик учрашувида ғалабага эришди. Бунга қадар вакилларимиз "Ал Араби" клубини (4:0), Ироқ U-23 терма жамоасини икки марта (4:2 ва 3:1) мағлуб этишганди.

Энди Друлович шогирдлари 1 январь куни Таиландга учиб кетишади. 



Ўртоқлик учрашуви
“Ал Ҳамрия” (БАА) - Ўзбекистон U-23 0:3
Голлар:
Азизжон Ғаниев (23), Жасурбек Яхшибоев (81), Достон Ибрагимов (90).

Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Ислом Кенжабоев, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.
Захира
: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Шароф Муҳиддинов, Жасурбек Яхшибоев, Аброр Исмоилов, Азиз Амонов, Ойбек Бозоров, Достон Ибрагимов, Бобур Абдихолиқов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›