UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  0 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  12 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1

Ўзбекистон U-23 Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Аввал хабар берганимиздек, Ироқ терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

Келишувга кўра ироқликлар Тошкентда иккита назорат ўйини ўтказади.

Ироқ терма жамоасининг Тошкентдаги дастлабки учрашуви 21 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яқин келажакдаги ўринбосар футболчиларидан иборат бўлган Ўзбекистон U-23 таркиби билан “Жар” стадионида ўйнайди. Ушбу жамоани Равшан Ҳайдаров бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади. Учрашуви 18:00да бошланади.

Самвел Бабаян бошчичлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австриядаги йиғинни 21 июль куни якунлаб, 22 июлда Тошкентга қайтади ва 24 июль куни “Бунёдкор” стадионида Ироқ терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Ўйин 19:00да бошланади.

Қуйида 21 июль куни “Жар” стадионида бўладиган Ироққа қарши ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов (“Насаф”), Дилшод Ҳамроев (“Обод”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Достон Турсунов (“Қўқон-1912”), Шаҳзод Абдураҳимов (“Бунёдкор”), Нажмиддин Нормуродов (“Насаф”), Фирдавс Абдусалимов (“Динамо”), Аббос Отахонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар: Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Мурод Ражабов (“Олмалиқ”), Хуршид Ғиёсов (“Обод”), Миржамол Қосимов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Тимур Толипов (“Пахтакор”), Жавоҳир Сидиқов (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”)

Ҳужумчилар: Забихулло Ўрунбоев (“Бунёдкор”), Зафар Полвонов (“Шўртан”)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика