UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди?

Теглар :  Ўзбекистон U-21
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлганидан хабарингиз бор албатта.

Бироз олдин сайтимизда "Сирли ўзбек футболи. Ўзбекистон U-21 Хитойга бир мураббий билан кетиб, бошқа мураббий билан қайтмоқда" номли мақола чиққанди.

Ушбу вазиятга ЎФА матбуот хизмати ойдинлик киритди.

"Хитойдаги халқаро мусобақага Ўзбекистон U-21 терма жамоасини икки мураббий олиб кетди. Ҳозирги кунда ушбу жамоада бош мураббий йўқ. Дилшод Нуралиев кетгач ҳозирча бош мураббий лавозими бўш турибди. Шу боис ЎФА бу жамоани икки мураббий бошчилигида Хитойга юборди. Яъни Саидов ва Абдурасулов тандем сифатида ишлашди. Бу нарса Швеция ва Исландия каби терма жамоаларда кўп йиллар давомида қўлланилиб келинганидан хабарингиз бор. Хитойдаги мусобақанинг дастлабки икки учрашувида ўйин қайдномасига Абдурасулов бош мураббий сифатида ёзилди, охирги баҳсда эса Саидов. ЎФА иккала мураббийга ўзини кўрсатиш учун имконият берди. Хитойдан қайтиб келингач ушбу жамоага янги бош мураббий тайинланади", - дейди ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика