Ўзбекистон U-21 — Россия U-21 ўртоқлик учрашуви 30 дақиқа кечроқ бошланади
22 май 2017 08:39
Янгиликлар
Ўзбекистон U-21 — Россия U-21 ўртоқлик учрашуви 30 дақиқа кечроқ бошланади
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Мазкур беллашув Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтиши ва 18:00 да бошланиши кўзда тутилган эди. Мамлакатдаги иссиқ об-ҳаво туфайли россияликлар ўйинни ярим соат кейинроқ ўтказиш таклифи билан чиқди ва уларнинг таклифи қаноатлантирилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон U-21 – Россия U-21 учрашуви Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида 18:30 да бошланиши белгиланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар