Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-20 термаси Россия билан ўйнайди. Рўйхат ҳам маълум қилинди

Mirjalol Normatov
26 мар 2023, 18:16
Жаҳон чемпионатига тайёргарликка киришган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади.

U-20 терма жамоа ушбу йиғин доирасида Тошкентда Россия ёшларига қарши ўйин ўтказади. Учрашув 28 март санасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон - Россия
28 март | 12:00
"Жар" стадиони

Равшан Ҳайдаров томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Эдем Неманов, Асрорбек Кенжаев, Отабек Боймуродов.

Ҳимоячилар: Маҳмуджон Маҳамаджонов, Саидафзалхон Ахроров, Жаҳонгир Ўрозов, Жавохир Отамуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Иззатилло Пўлатов, Зафармурод Абдираҳматов, Абубакир Ашуров.

Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Шаҳзод Акрамов, Шаҳзод Неъматжонов, Беҳруз Асқаров, Шахриёр Жабборов, Музаффар Мўминов, Азиз Холмуродов, Умид Султонов.

Ҳужумчилар: Пўлатхўжа Холдорхонов, Асадбек Жўрабоев, Маҳмуд Жўрабоев.

 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›