UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  7 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкент йиғинини 18 нафар футболчи билан бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкент йиғинини 18 нафар футболчи билан бошлади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида маълумот берган эдик.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга жами 18 нафар футболчини жалб этган. Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда тўрт кун давомида машғулот олиб боради ва 6 июль куни Венгрияга учиб кетади.

Венгрияда 12 июль кунига қадар йиғин ўтказадиган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 8 ва 11 июль кунлари Венгия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Иккала ўйин ҳам Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 21 июнь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берган ва унга кўра Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилари рўйхати:

Футболчи

Туғилган йили

Клуб

Дарвозабонлар

1

Дилшод Ҳамроев

1995

Қизилқум

2

Сарвар Каримов

1996

Локомотив

Ҳимоячилар

3

Акром Комилов

1996

Бунёдкор

4

Одил Ҳамробеков

1996

Насаф

5

Иброҳим Абдуллаев

1996

Пахтакор

6

Рустам Ашурматов

1996

Қўқон-1912

7

Достон Турсунов

1995

Нефтчи

8

Фирдавс Абдусалимов

1995

Динамо

Ярим Ҳимоячилар

9

Жавоҳир Соҳибов

1996

Пахтакор

10

Жамшид Болтабоев

1996

Пахтакор

11

Миржамол Қосимов

1995

Бунёдкор

12

Сардор Азимов

1995

Бунёдкор

13

Жавоҳир Сиддиқов

1996

Пахтакор

14

Иззат Абдуллаев

1996

Пахтакор

Ҳужумчилар

15
 

Достон Ҳамдамов

1996

Бунёдкор

16

Забиҳилло Ўринбоев

1995

Бунёдкор

17

Элдор Шомуродов

1995

Машъал

18

Аслиддин Абдиев

1995

Машъал


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика