UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  7 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  28 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияга жўнаб кетди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ОЧ-2015 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.
Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси саралаш баҳсларини 5 ноябрь куни Ҳиндистон U-19 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи учрашув 7 ноябрь куни Ливанга қарши ўтказилса, сўнгги 3-тур ўйинида Ўзбекистон U-19 Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий ҳамда Шарқий минтақага кирувчи жами 14 жамоа жами тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 1-саралаш босқичида иштирок этадилар. Гуруҳ ғолиблари ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-19 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Жанубий Корея, КХДР, Хитой, Япония), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ушбу ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи 2015 йилнинг август ойида Хитойда ўтказилади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.
«А» гуруҳи.

Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан

1-тур. 5 ноябрь
Ўзбекистон - Ҳиндистон
Иордания - Ливан

2-тур. 7 ноябрь
Ливан - Ўбекистон
Ҳиндистон - Иордания

3-тур. 9 ноябрь
Ҳиндистон - Ливан
Иордания - Ўзбекистон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика