UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  0 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  1 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  11 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  3 17:47Ўзга олам вакиллари  7 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  10 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  3 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6

Ўзбекистон (U-18) – БАА (U-18) ўртасидаги иккинчи учрашувда дуранг қайд этилди Янгиликлар

Ўзбекистон (U-18) – БАА (U-18) ўртасидаги иккинчи учрашувда дуранг қайд этилди

Тошкентда ўтказилаётган йиғин доирасида Осиё Чемпионати сaралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси БАА U-18га қарши иккинчи учрашувни ҳам ўтказди.

Жасур Абдураимов шогирдлари ҳудди биринчи ўйинда бўлгани каби бутун ўйин давомида устунликни ўз томонларида ушлаб турди ва ўйинни назорат қилиб борди.

Биринчи бўлимда ўзбекистонликлар кўплаб хавфли ҳужумларни амалга оширди. Шулардан бирида Санжар Қодирқулов ҳимоячиларни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди. Аммо Қодирқуловнинг зарбасини дарвозабон қайтара олди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам Абдураимов шогирлари устунлигида ўтди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Жасур Яхшибоев ҳисобни очди. Аммо жамоа ғалабани ушлаб қола олмади. Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Фейсал Матруш ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ўртоқлик учрашуви.
31.05.2015. “Жар” стадиони, Тошкент.
Ўзбекистон (U-18) – БАА (U-18) 1:1

Голлар: Жасур Яхшибоев (80) – Фейсал Матруш (90)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика