UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  0 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  5 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   4 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Туркияда йиғин ўтказишини ва у ерда марокашлик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришини тасдиқлади.

Индонезияда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли ойлар қолди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мундиалга тайёргарлик режасига кўра, 4-14 сентябрь кунлари Туркияда йиғин ўтказган ҳолда марокашлик футболчиларга қарши тўп суради. 

ЎФА раҳбарияти мазкур йиғин олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган йирик мусобақа — Жаҳон чемпионатининг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Ҳар бир футболчи профессионаллик, ватанпарварлик, интилиш ва меҳнацеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушиши кераклиги айтилди. 

ЎФА раҳбарияти мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди", - деб ёзилади ЎФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу борада сайтимизда 1 сентябрь куни хабар бергандик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади ва Марокаш билан ўйнайди  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика