Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди

Mirjalol Normatov
28 мар 2025, 12:04
3-20 апрель кунлари Саудия Арабистони мамлакатида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақа учун якуний қайдномасини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Иброҳим Шокиров, Баҳодир Избосканов, Неъматуллоҳ Рустамжонов.

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Ботиралиев, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Амирхон Муродов, Миразиз Абдукаримов, Беҳруз Саидмуродов, Муҳаммадали Мусахонов, Дилёрбек Маҳмуджонов.

Ярим ҳимоячилар: Садриддин Ҳасанов, Акбар Муҳаммадов, Муҳаммад Хабибуллаев, Сайфиддин Содиқов, Абдуллоҳ Фазлиддинов, Азизбек Абдумўминов, Жамшидбек Рустамов, Абубакр Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов, Фариджон Абдуллаев.

Ҳужумчилар: Нурбек Сарсенбаев, Асилбек Алиев.

Бош мураббий: Ислом Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, жамоа "А" гуруҳида мезбон Саудия Арабистони, Таиланд ва Хитой билан рўбарў келади. Ислом Исмоилов шогирдлари турнирдаги иштирокини 3 апрель куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›