Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси "УEФА Ривожланиш турнири"да иштирок этади (+тақвим)
17 май 2023 12:46
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси "УEФА Ривожланиш турнири"да иштирок этади (+тақвим)
Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси 24 — 29-май кунлари Россиянинг Волгоград шаҳрида бўлиб ўтадиган "УEФА Ривожланиш турнири"да иштирок этади.
Ушбу терма жамоани тажрибали мутахассис Владимир Панов бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқариб боради.
Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси турнирни Беларусь терма жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.
24-май
Беларусь — Ўзбекистон
26-май
Қирғиз Р. — Ўзбекистон
29-май
Ўзбекистон — Россия

УEФА томонидан мунтазам равишда ташкил этиладиган ривожланиш турнирлари ёш ўғил ва қизларга халқаро тажриба орттириш имкониятини берувчи мусобақа ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар