UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  14 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  14 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси 21-31 август кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида бир қанча назорат учрашувлари ўтказилмоқда. Ҳозирги кунгача терма жамоамиз иккита учрашув ўтказди ва икки ғалабага эришди. Жумладан 23 август куни "Истамбул Спорт" (U-17) га қарши кечган учрашувда вакилларимиз йирик 7:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кеча эса навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. "Бешиктош" (U-17) га қарши кечган учрашувда ҳам ўсмирларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика