UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши 4-турда Ироқ терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиёнинг тўртта давлатида U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда. Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳи 4-тури доирасида Ироқ ўсмир қизларига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари мусобақадаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди ва очколари сонини 7тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги илк учрашувда Вьетнамга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонлик ўсмирлар 2-турда Фаластин ўсмирлари билан дуранг ўйнашган 1:1 ва Гонгконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Австралияга қарши ўйнайди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаши.

"D" гуруҳи, 4-тур.

1 сентябрь. Ханои, Вьетнам.

Ўзбекистон U-16 – Ироқ U-16 – 4:0.

Голлар
: Шаҳноза Юсупова 6, 72, Анора Фармонова 47, Тожинисо Рашидова 57

Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова (Екатерина Носкова, 77), Озода Хожиева, Тўраева Маржона, Шахноза Юсупова, Тожинисо Рашидова (Шаҳзода Фозилова, 64), Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Ильвина Камалиева (Парвина Шомирзаева, 46), Диёра Эркинова, Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика