Ўзбекистон U-16 Фаластинга йўл олди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2015
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга учиб кетди.

"Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионати-2016 саралаш ўйинларини ўтказиш учун Фаластинга йўл олмоқда", - деб ёзади ЎФФ расмий твиттери.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида “А” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда уларга Яман, Фаластин ва Мальдив жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш ўйинлари 16 – 20 сентябрь кунлари, Фаластинда бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia