Ўзбекистон U-16 бугун Уммон ўсмирлари билан илк ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
9 июл 2014, 10:38
Тошкентда йиғин ўтказаётган 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 9 июль куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Айни кунларда Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси режага мувофиқ, бугун Тошкентда Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Аввалроқ, Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентга ташриф буюргани ва бу ерда бир ҳафта давомида йиғин ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари 9 ва 11 июль кунлари Тошкентда ўзаро иккита ўртоқлик учрашувини ўтказадилар.

Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:30да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com