UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Витсель нега "Атлетико"га ўтганини тушунтирди  0 11:52"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида  6 11:47Лондон клуби "Арсенал" билан Лено борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:24Мората "Юве"га қайтмоқчи. "Атлетико" форварди сўнгги 2 йилни Туринда ижарада ўтказган эди  1 11:01Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда  2 10:38Толиссо ва Ляказеттдан сўнг яна бир юлдуз футболчи "Лион"га қайтиши мумкин  4 10:16Хави Кунде билан уч марта гаплашди  3 09:55МЮда Роналдуни ушлаб қола олмасликларини тушунишмоқда  16 09:33"Кетаверсин". Собиқ мураббий Левандовскининг "Барса"га ўтишига муносабат билдирди  4 09:32Эхсони Паншабенинг агенти: "У "Навбаҳор"дан текинга кетди"  32 09:13"Бавария" "Ювентус" футболчисига 12 миллион евро таклиф қилмоқда  1 08:54Фердинанд: "Роналду норози. У Европа лигаси мадҳиясини ҳам билмайди"  13 08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  4 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  3 07:55Бускетс ва Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилиши мумкин  8

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди

Душанбедаги CAFA U-16 Championship-2022 турниридан қайтиб келган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев турнирдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиби Эрон жамоаси фақатгина тўплар нисбатига кўра ўзбекистонликларни ортда қолдирди.

Турнир ҳақида

- Олдимиздан турган асосий мақсад октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. Бош мураббий сифатида илк расмий турнирда иштирок этдим. Ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйгандик - жамоада дўстона муҳитни шакллантириш, ўйин услубимизни ташкил этиш ҳамда чемпионлик. Сабаби, бу жараён йигитларда ўзига бўлган ишончни орттирарди. Дастлабки режамиз амалга ошди. Биз нафақат яхши жамоа, балки яхши оила туза олдик. Ҳали максимал даражага чиқмаган бўлсак-да, ўзимиз хоҳлаган услубни шакллантира олдик. Бу турнир бизга шуни кўрсатдики, ҳар қандай вазиятни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Камчиликларимиз ҳам бор, улар устида мурабийлар билан биргаликда ишлаймиз. Энг муҳими, биз тўғри йўлдамиз, буни ўз ўйинларимиз орқали кўрсата олдик. 

- Терма жамоа мусобақа давомида яхши таассурот қолдирди. Чемпионликка бир қадам қолганди. Мусобақанинг сўнгги Тожикистон - Эрон баҳсини кузатган бўлсангиз, эронликларнинг 7 та голи кўпчиликда шубҳали таассурот қолдирди.

- Бу борада нимадир дея олмайман. Ўйинни стадиондан кузатиб бордик. Биз майдонга чиқиб ўз ишимизни бажардик. Агар Эронни ҳам мағлуб этганимизда, бу саволларга ўрин қолмасди. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Буёғига янада кўпроқ меҳнат қилишимиз даркор.

- Кечаги ўйинда тожикистонлик мухлислар ҳам ўз жамоасидан норози бўлиб, "Ўзбекистон!" дея ҳайқиришган.

- Буни кечаги вазиятга боғламаган бўлардим. Ҳар бир ўйинимизни томошабинлар кузатиб боришди. Бу ҳолат ҳар бир ўйиндан сўнг юз берди. Охирги учрашувда мухлислар ўз шижоатини тўлиқ кўрсатган ҳолда чиройли хайрлашди. 

- Жамоанинг келгусида режалари ҳақида гапирсангиз.

- Эндиликда халқаро ўйинларни кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Деярли ҳар ойда сафар ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Октябргача максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+3   
21 май 17:06:03
Intillect 2060
Бу болани боқса одам бўладиганга ўхшайди дейдику, яхши мураббий бўлиб етишсин, ишларига омад ва ғалабалар бардавом бўлсин.
+3   
21 май 16:33:33
Osiyo1
Yaxshi trener ekan.O'zbekiston o'yinida mazmun bor
+3   
21 май 15:21:38
Real__Buxoro
Manashu gapi yoqdi AGAR ERONNI YUTGANIMIZDA BU SAVOLLARGA O‘RIN QOLMASDI yashange bo‘larkanu baxona qidirmay erkakcha gapirsa hammasini o‘zimiz hal qilishimiz k.k
+3   
21 май 14:50:18
IBOH SARIASIYA
Жамоангизда ўйин яхши шаклланган.Яхши савиядаги футболчилар бор.Вазиятлардан унумли фойдаланиш устида кўп ишлаш керак.Босинг ака газини омадёр бўлсин.
+2   
21 май 19:39:57
Goooooolll
Жамош укам ишларинга омад. Пулга берилма. От души боллани обчик чемпионатлага. Олимиядан салом.
+2   
21 май 19:39:52
zolajanfranko
Мен усмирлар хакида купинча негатив фикр билдирардим лекин бу авлодда ва мураббийда уйин бор факат узига куйиб беринглар балки шу боллардан бир нима чикар тегманглар харакат килиб куришсин.
+2   
21 май 18:03:30
ovechkin 64
ЎСМИРЛАРИМИЗГА ВА МУРАБИЙЛАРИГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ
+2   
21 май 17:34:57
RADIKALIST
Jamoa yaxshi shakllangan. Eng muhimi shu tempni ushlab qolish kerak. Bir paytlar Abramov ham zo'r ishlagandi. Keyin nima bo'ganini hamma biladi. Kapadze o'tgan yilgi Temurga o'xshamayapti. Aynan shu narsalardan xulosa qilish kerak ushbu murabbiy. Boshlanishi zo'r. Omad, yigitlar
+1   
21 май 16:17:42
Kazim.
Davronbek Beshariq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бошланиши ёмон эмас. Ана шундай рухда давом этинглар...
Zaybal xar safar 5 ta 6ta yozib . 1 ta yetadi yoki antenna yaxshi emasmi sms junatiwniyam cicvor.
+1   
21 май 15:43:11
Komoliddin 8707
Xa ohirgi oyini kordim. Aniq oyin kelishilga. 6 ta top farqi bn UZB oldinda bula 7 ta urvoti. Toj baleshilari pazor deb rosa baqirdi hamma bildi oyin kelishilganligini. Bizani bolla malatsi, yutqazmadi bironta oyinda. Eronda kamida 4 ta bolasi 19,20 yashar. Zarijon.
+1   
21 май 15:26:58
+998945907789
Lekin yahshi murabbiy ekan o‘yinda taktika uslublarni ko‘rdim biroz ohirgi nuhtani qo‘yishda ozgina ishlash kerak ekan man shu murabiyimiz uzini ko‘rsatadi deb o‘ylayman
   
22 май 01:16:56
Bahodir Bahromovich
Tabrikliman Jamol
   
21 май 23:11:08
Asensio 003
Malades aka ishlash kere koproq omad
   
21 май 19:43:12
Komoliddin 8707
U 16 terma oyinlarini kordim ????????. Shu ruhda davom etish kerak. Xudoholasa shu Murabi UZB jahon chimpionatiga olib chiqadi
   
21 май 15:49:42
Davronbek Beshariq
Бошланиши ёмон эмас. Ана шундай рухда давом этинглар...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика