UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8

Ўзбекистон U-12 Малайзияда турнирда 11 ўринни олди Янгиликлар

Ўзбекистон U-12 Малайзияда турнирда 11 ўринни олди

5 декабрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида старт олган «Supermokh-2014» халқаро турнири якунланди.
Мусобақанинг "C" гуруҳида иштирок этган Миразиз Мирзааҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоаси 3та ўйин ўтказиб бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этганди. Ўзбекистон U-12 терма жамоаси дастлаб "Бурирам Юнайтед" клубига қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 2-турда "Поханг Стилерс»"а 1:4, 3-турда эса "Малайзия Тайгерс" клубига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришди. Қолган жамоалар эса 9-12 ва 13-16 ўринлар учун ўйнашди. 9-12 ўринлар учун Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кураш олиб бордилар. Ярим финал кўринишида ўтган учрашувларда рақибимиз "Севилья" бўлди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланган учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Испания клубининг омади келди.  

Шундан кейин терма жамоамиз Бангладеш билан баҳсда қийинчилик билан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақадаги ўз иштирокини якунлади.Якуний натижа "фахрли" 11 ўрин.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика