UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини ҳақида рақам ва фактлар Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг йиғини ҳақида рақам ва фактлар

Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон терма жамоасининг Эктор Купер қўл остидаги навбатдаги йиғини якуни ҳақида баъзи рақам ва фактларни келтирди.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер қўл остида ўзининг олтинчи йиғинини кеча якунлади. Бунга қадар терма жамоамиз аргентиналик мутахассис бошқарувида ўтган йили сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь, жорий йил январда Осиё Кубоги, март ва июнь ойида йиғинлар ташкил этганди. Мазкур йиғинлар доирасида терма жамоамиз жами 15 учрашув ўтказди.

Йиғин доирасида терма жамоамиз дастлаб Туркия (0:2) билан сафарда, КХДР (4:0) ва Сурия (2:0) билан Тошкентда беллашди.

Мазкур йиғинга таклиф этилган 26 футболчидан 24 нафарига Купер имконият берди. Фақатгина тўрт дарвозабондан иккитаси, яъни Ботирали Эргашев ва Жавоҳир Илёсов майдонга туширилмади. Қолган барча футболчилар эса ўтказилган беллашувларда ўз имкониятларини олишди.


Мазкур йиғинга Эктор Купер томонидан жалб этилган 3 нафар янги футболчилар: Достон Ибрагимов, Қўвондиқ Рўзиев ва Хожиакбар Алижонов терма жамоадаги дебют ўйинларини ўтказишди.


Эктор Купер томонидан терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар ва уларнинг қайд этган кўрсаткичлари:

Дарвозабонлар:

Санжар Қувватов («Пахтакор») — 1 ўйин (КХДР)

Илёсов Жавоҳир («Локомотив») — ўйнамади*

Суюнов Элдор («Пахтакор») — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Эргашев Ботирали («Динамо»)  — ўйнамади *

 

Ҳимоячилар:

Кримец Егор («Пахтакор») — 1 ўйин (Туркия)

Исмоилов Анзур («Локомотив») — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  — 1 ўйин, 1 гол (КХДР)

Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив») — 1 ўйин (Сурия)

Зотеев Олег («Локомотив») — 1 ўйин (Сурия)

Сайфиев Фаррух («Пахтакор») — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Комилов  Акромжон («Пахтакор»)  — 1 ўйин (КХДР)

Ҳошимов Даврон (“Локомотив” ) — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор») — 1 ўйин (КХДР)

 

Ярим ҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор») — 3 ўйин, (Туркия, КХДР ва Сурия)

Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой) — 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония) — 2 ўйин (Туркия, Сурия)

Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея) — 2 ўйин (КХДР ва Сурия)

Ғиёсов Хуршид ("Бунёдкор") — 2 ўйин (КХДР ва Сурия)


Ўрунов Остон («Навбаҳор») — 3 ўйин (Туркия, КХДР ва Сурия)

Машарипов Жалолиддин («Пахтакор») — 3 ўйин, 1 самарали ҳаракат, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Ибрагимов Достон («Бухоро») — 3 ўйин, 1 ассист (Туркия, КХДР ва Сурия)

Рўзиев Қувондиқ  («Қўқон-1912») — 2 ўйин (Туркия ва Сурия)

Мирзаев Сардор  («Локомотив») — 1 ўйин (КХДР)

 

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор («Ростов», Россия) — 2 ўйин, 2 гол (Туркия ва Сурия)

Сергеев Игорь («Пахтакор»)  — 2 ўйин, 1 гол, 1 ассист (КХДР ва Сурия)

Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив») — 2 ўйин, 1 гол (Туркия ва КХДР)


4 нафар футболчи Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Анзур Исмоилов ва Жалолиддин Машарипов ўтган барча баҳсни бошланғич таркибда бошлади.


7 нафар футболчи барча ўйинда иштирок этди: Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов, Достон Ибрагимов, Одил Аҳмедов ва Жалолиддин Машарипов.


6 дақиқа: энг кам майдонда ҳаракат қилган футболчи - Сардор Мирзаев ("Локомотив")


1 —фақатгина Анзур Исмоилов барча учрашувни тўлиқ ўзгаришсиз ўтказди.


Эктор Купер Туркия билан ўйинга нисбатан КХДРга қарши баҳсда таркибда 7 ўзгаришни амалга оширди ва кечаги беллашувда ҳам ўтган ўйинга нисбатан 7та ўзгариш қилди. Сурия билан бўлган баҳсда эса аргентиналик мутахассис Туркия билан бўлган учрашувга нисбатан 2та ўзгаришни амалга оширди. 


Киритилган голларга Шомуродов (2), Аҳмедов, Абдухолиқов, Сергеев ва Турсунов муаллифлик қилишди. Эътиборлиси, мазкур йиғин давомида терма жамоамиз сафидаги барча ҳужумчилар гол уришга муваффақ бўлишди.


Шу тариқа Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги ўтказилган 15 ўйинда ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати: 19-14.


Биз ютган жамоалар: КХДР (2:0, 4:0), Қатар (2:0), Уммон (2:1), Туркманистон (4:0), Хитой (1:0), Сурия (2:0). 

Биз дуранг ўйнаган жамоалар: Сурия (1:1), Ливан (0:0), Австралия (0:0). 

Бизни ютган жамоалар: Эрон (0:1), Жанубий Корея (0:4), Япония (1:2), Уругвай (0:3), Туркия (0:2).


Эктор Купер қўл остидаги терма жамоамизда ҳозирча энг яхши тўпурар Элдор Шомуродов бўлиб турибди.


Купер бошқарувидаги терма жамоамиз сафида гол урган футболчилар рўйхати:

Элдор Шомуродов — 7

Марат Бикмаев — 4

Одил Аҳмедов — 3

Жавоҳир Сидиқов — 1

Жалолиддин Машарипов — 1

Достон Турсунов — 1

Темурхўжа Абдухолиқов — 1

Игорь Сергеев — 1

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика