Ўзбекистон терма жамоасининг ўз майдонидаги ғалабали серияси 7та ўйинга етди

Narzulla Saydullayev
2 сен 2016, 11:35
Ўзбекистон терма жамоаси кеча Сурия терма жамоасига қарши учрашув ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз ўз майдонидаги ғалабали сериясини етти ўйинга етказиб олди. Сўнгги марта Ўзбекистон ўз уйида 2015 йилнинг 11 июнида Эрон билан ўртоқлик учрашувида қабул қилиб олганди. Шундан кейин Тошкентда ўтган кетма-кет 7та ўйинда терма жамоамиз ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Ўзбекистон Тошкентда Эрон билан ўйнайди.


Ўзбекистон терма жамоасининг ўз уйидаги охирги ўйинлари:

Ўзбекистон - Яман 1:0
Ўзбекистон - КХДР 3:1
Ўзбекистон - Филиппин 1:0
Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0
Ўзбекистон - Ироқ 2:1
Ўзбекистон - Буркина-Фасо 1:0
Ўзбекистон - Сурия 1:0

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia