UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  0 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  3 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  8 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6

Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган хитойлик Премьер-лига клубига ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган хитойлик Премьер-лига клубига ўтди

Хитой терма жамоаси ва Голландиянинг "Витесс" ҳужумчиси Юнинг Жанг "Вест Бромвич" футболчисига айланди.

Бу ҳақда Англия Премьер-лигасининг расмий сайти хабар бермоқда. 20 ёшли форвард "Вест Бромвич" билан 2020 йилгача шартнома имзолади. У 2 йил давомида ижара асосида Бундеслигада "Вердер" шарафини ҳимоя қилади.


"Жанг икки йил давомида "Вердер"да ўйнайди. Унинг футболчи сифатида ўсиши биз учун муҳим" - дейди "Вест Бромвич" директори Ричард Гарлик.

Маълум бўлишича, инглиз клуби Хитойнинг икки компанияси билан шартнома имзолашга эришган. Унга кўра, "Palm" Хитойда инглиз клуби номи билан янги футбол шаҳарчаси қуради.

Эслатиб ўтамиз, "Вест Бромвич"нинг эгаси хитойлик Гуочуан Лаи.

Юнинг Жанг 11 октябрь куни ЖЧ-2018 саралаш учрашувлари доирасида Ўзбекистон терма жамоасига қарши "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда захирадан майдонга тушган эди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика