UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  179 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  18 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  41 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Ўзбекистон терма жамоаси Яманни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Яманни мағлуб этди

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Яман ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйини бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Одил Аҳмедов чап қанотдан тўпни жарима майдони ёнида турган Азиз Ҳайдаровга тўпни узатиб берди, унинг зарбаси дарвозабон учун жуда ҳам ноқулай бўлди ва тўп Муҳаммад Али Айяш қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушди - 0:1. 

32-дақиқада Андреев-Аҳмедов-Жепаров комбинацияси гол билан тугади. Аҳмедовнинг узатган тўпини Жепаров жарима майдони ташқарисидан чап оёда дарвозага йўллади ва ўз сальтосини намойиш этди - 0:2. 

49-дақиқада Одил Аҳмедов ўнг қанотдан олдинга борди ва тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Андреев боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:3. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида яманлик Аҳмад Ал Сарори жамоадошлари бошлаган ҳужумни Лобанов билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни қисқартирди - 1:3.

Учрашув мана шу ҳисоб билан якунига етди ва Ўзбекистон ЖЧ саралашида кетма-кет бешинчи ғалабага эришди. Терма жамоамиз навбатдаги ўйинларни 2016 йилнинг март ойида Филиппин ва Баҳрайнга қарши Тошкентда ўтказади.


ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН 1:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
17 ноябрь 2015. Доҳа. "Гранд Ҳамад" стадиони. 20:30
Ҳакамлар:
Абдуллоҳ Ал Ҳилоли, Ҳамид Ал Маяҳи, Рашид Ал Гаитахи, Ёқуб Абдул Баки (барчаси Уммон)
Назоратчи:
Маъсуд Иноят (Эрон).
Комиссар:
Ченг Йонг Лианг (Хитой).

Голлар: Азиз Ҳайдаров 9, - 0:1. Сервер Жепаров 32, - 0:2. Станислав Андреев 49, - 0:3.

Яман: 1.Муҳаммад Али Айяш, 7.Волид Ал Хубаиши, 9.Муҳаммад Ал Саси, 11.Абдулвасе Ал Матари (21.Аҳмад Ал Сарори, 70), 12.Аҳмад Ал Ал Хифи, 13.Ала Аддин Маҳди, 14.Ҳамад Аҳмад Зубайри, 16.Тавфиқ Али (6.Фуад Солиҳ Муҳаммад Ал Омаиси, 76), 18.Аҳмад Алос (8.Башир Ал Манифи, 46), 19.Муҳаммад Ал Боқшан, 20.Аммар Ҳамсан.
Захира: 2.Мутаз Қаид, 4.Холид Муҳаммад, 5.Нотиқ Рагеҳ, 15.Осама Анбар, 17.Муҳаммад Ал Сарори, 22.Салим Абдуллоҳ Саид, 23.Самир Солиҳ.
Ўзбекистон:
21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 16.Станислав Андреев (6.Жасур Ҳасанов, 50), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 60), 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов (18.Фозил Мусаев, 77), 11.Игорь Сергеев, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
Захира: 1.Мурод Зуҳуров, 12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Марат Бикмаев, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 17.Санжар Турсунов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 23.Элдор Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Азиз Ҳайдаров 83.


№     
 
Жамоа Ў 
 
Ғ 
 
Д 
 
М 
 
Т-Н О
1 КХДР 7 5 1 1 12-5  16 
2 Ўзбекистон      6    
5   
0   
1    
18-7   
15   
3 Филиппин 6 2 1 3 5-9 7
4 Баҳрайн 6 2 0 4 7-9 6
5 Яман 7 1 0 6 2-14 3



Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика