Ўзбекистон терма жамоаси таркибида кичик ўзгариш

Sherzod Nurmatov
2 окт 2024, 16:30
Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган футболчи Абдурауф Бўриев жароҳати сабабли бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди.

Унинг ўрнига жамоага "Пахтакор" футболчиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев жалб этилди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.



Аввалроқ Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинлар учун чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати