Ўзбекистон терма жамоаси нега 6 ноябрь куни йиғилади?
20 окт 2020 17:26
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси нега 6 ноябрь куни йиғилади?
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғинни 6 ноябрь куни бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Хўш, нега терма жамоамиз 12 ноябрь кунги ўртоқлик ўйини учун 6 ноябрда йиғилади? Олинган маълумотларга кўра, терма жамоамиз аслида 9 ноябрь куни йиғилмоқчи бўлган, бироқ футболчиларни Дубайга учиб кетишдан олдин коронавирус учун тест топширишлари ва унинг жавобини кутишга 1-2 кун вақт кетиши боис 6 ноябрда тўпланадиган бўлди.
Маълумот учун, ФИФА кунлари 9-17 ноябрга белгиланган. БААда йиғин ўтказадиган Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь Сурия ҳамда 17 ноябрь Ироқ билан куч синашишни режалаштириб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
20:47
Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар