Купер дуранг билан бошлади. Ўзбекистон - Сурия 1:1
06 сен 2018 21:58
Янгиликлар
Купер дуранг билан бошлади. Ўзбекистон - Сурия 1:1
Ўзбекистон - Сурия 1:1
6 сентябрь 2018. Тошкент. "Миллий" стадион. 20:00
Бош ҳакам: Чоримурод Қурбонов (Туркманистон)
Қанот ҳакамлари: Полвон Полвонов, Аҳмет Бекназаров.
Гол: Марат Бикмаев 64 пенальти, - 1:0. Омар Ал Сома 78, - 1:1.
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 8.Жавлон Иброҳимов (18.Сардор Собирхўжаев, 46), 16.Отабек Шукуров, 27.Сардор Рашидов (14.Элдор Шомуродов, 76), 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 68), 6.Ҳусниддин Ғофуров (26.Санъат Шихов, 68), 28.Иван Нагаев (15.Сардор Мирзаев, 55)
Захира: 12.Элдор Суюнов, 30.Санжар Қувватов, 24.Мурод Холмуҳаммедов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одил Аҳмедов, 21.Игорь Сергеев,
Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Нодим Сабоғ, 15.Абдул Малик Аланизан, 4.Жиҳод Ал Баоур, 5.Омро Ал Мидани, 8.Маҳмуд Ал Мавас, 9.Омар Ал Сома, 11.Осама Омари (7.Аиас Осман, 83), 14.Тамир Хож Муҳаммад, 10.Муҳаммад Усмон, 21.Фаҳад Юсуф
Захира: 22.Шаҳер Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданияҳ, 2.Эсра Ал Ҳамвиаҳ, 6.Омро Жениат, 12.Ҳуссайин Ал Жвайед, 13.Аҳмад Ашкар, 16.Ҳамид Мидо, 17.Юсуф Калфа, 18.Габриэль Соми, 19.Мардик Мардикян, 20.Тхаер Крума.
Огоҳлантиришлар: Тамир Хож Муҳаммад 30.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
Ўйин тугади. Ўзбекистон Эктор Купер бошчилигидаги илк ўйинда Сурия билан дуранг ўйнади
90+5. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ҚИЛИИИИИИИИИБ! Сардор Мирзаев 3 мертрдан тўпни дарвозага эмас осмонга қараб тепиб юборди.
90+4. Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз ҳужумда ўйнашмоқда
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди
89. Марат Бикмаевнинг голини томоша қилишни истаганлар телеграмдаги каналимизга ўтишлари мумкин: ВИДЕОНИ КЎРИШ
88. ЗАРБА! Омар Ал Сома жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди
83. Ўзгариш. Сурия. Осама Омари ўрнига Аиас Осман тушди
78. ГОЛ! 1:1. Омар Ал Сома ҳисобни тенглаштирди
76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Рашидов ўрнига Элдор Шомуродов тушди
74. ЗАРБААА! Сурияликлар ҳозир Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўсинини нишонга олишди
70. ЗАРБАААААААААААААА! Рашидовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди
68. Ўзгариш. Ўзбекистон. Марат Бикмаев ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди
68. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Санъат Шихов тушди
64. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! 1:0.
63. ПЕНАЛЬТИ! Суриялик ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгилади
60. Ўйиндан аввал ЎФА Игнатий Нестеровга 100 рақами ёзилган футболкани топширди
55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Иван Нагаев ўрнига Сардор Мирзаев тушди. Энди Бикмаев ҳужумчи сифатида ўйнайди
Ўзбекистон - Сурия. Дастлабки ФОТОГАЛЕРЕЯ
53. Хавфли вазият! Нагаев катта тезликда олдинг ўтиб тўпни шеригига узата олмади, кейинги вазитда Зотеев жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ноаниқ
51. Хавфли вазият! Сурияликлар бугун барибир гол уришга ҳаракат қилишмоқда
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавлон Иброҳимов ўрнига Сардор Собирхўжаев
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0
45+2. Хавфли вазияяяяяяяяяят! Рашидовнинг тезкор ҳаракатларидан сўнг Нагаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ҳимоячига олдириб қўйди
45+1. Тайм бошида сокин ўйин намойиш қилган сурияликлар тайм охирида терма жамоамизни жарим майдонига "қамаб" қўйди!
45. Учрашувга икки дақиқа қўшилди
43. ЗАРБАААААААААААА! Омар Ал Сома томонидан йўллаган кучли зарбани Нестеров қайтарди!
41. Абдул Малик Аланизан қўполлик билан тўхатиб қолинди, Ҳусниддин Ғофуров бу вазиятда уни йиқилишига сабабчи бўлди. Такрорий лавҳаларда суриялик футболчи симуляция қилгани яққол кўринди.
37. ЗАРБАААААААААА! Сурияликлардан навбатдаги хавфли ҳужум! Бу сафар дарвозага йўлланган кучли зарбани Нестеров қайтарди!
34. Қандай хато! Кримецнинг ўта қўпол хатосидан кейи сал қолса суриялилар ҳисобни очишлари мумкин эди, Нестеров тўпни қайтариб юборди
30. Огоҳлантириш. Сурия. Тамир Хож Муҳаммад
26. ЗАРБААААААА! Рашидов чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини амалга оширди, зарбани дарвозабон қайтарди
25. Рақиблар Шораҳмедовни йиқитишди. Жарима тўпи
22. Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни ҳужумга оширди, ноаниқ пас
21. Хавфли вазият! Ҳужумда рақиб посбонига прессинг қилдик ва Рашидов тўпни олдинга оширди, бироқ Нагаев тўпга улгурмади
17. Учрашув сокин ўтмоқда
12. ЗАРБА! Абдул Малик Аланизан томонидан йўллаган зарба Нестеровга қийинчилик туғдирмади
11. Сурия терма жамоаси сокин футбол намойиш этмоқда. Бу шунчаки ўртоқлик учрашуви бўлгани учун шундай бўлаяпти деб ўйлаймиз
8. ЗАРБААААААА! Рашидов жарима тўпини амалга оширди, Бикмаев зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди
5. Хавфли вазият! Чап қанотдан Рашидов олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, афсуски Нагаев унга ета олмади
4. Зарба! Кучли зарбадан сўнг Нестеров тўпни эгаллаб олди
3. Ҳозирча жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда ва секин аста ҳужумга ўтишга уринишмоқда.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!
- Энди навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига
- Дастлаб Сурия давлат мадҳияси
- Иккала жамоа аъзолари стадионга тушиб келишди.
- Ўзбекистон ва Сурия баҳсигача бўлган қайноқ ФОТОГАЛЕРЕЯ
- Иккала жамоа футболчилари чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
Ўзбекистон - Сурия. Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Фикрлар