Ўзбекистон тарихда илк бор Осиё Кубогини голсиз бошлади

Iskandarov Abdulaziz
14 янв 2024, 14:42
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иштирокини бошлади.

Сурия рақиблик қилган ўйинда икки томон 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Бу натижанинг тарихий аҳамияти шундаки, Ўзбекистон Осиё Кубокларини илк бор голсиз бошлади. Бунгача терма жамоамиз ўзи қатнашган 7та Осиё Кубогининг барчасида илк учрашувда рақиб дарвозасига гол урган. Аввалги қитъа турнирларида илк голларимизга кимлар муаллифлик қилган?

БАА-1996: Игорь Шквирин

Натижа: Ўзбекистон - Хитой 2:0

Ливан-2000: Миржалол Қосимов

Натижа: Қатар - Ўзбекистон 1:1

Хитой-2004: Миржалол Қосимов

Натижа: Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Малайзия-2007: автогол Раҳмон Ризои

Натижа: Эрон - Ўзбекистон 2:1

Қатар-2011: Одил Аҳмедов

Натижа: Қатар - Ўзбекистон 0:2

Австралия-2015: Игорь Сергеев

Натижа: Ўзбекистон - КҲДР 1:0

БАА-2019: Одил Аҳмедов

Натижа: Ўзбекистон - Ўмон 2:1


Барча голлар видеоси


Маълумот учун, Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги иккинчи турни 18 январь куни Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia