UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  1 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  12 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади

Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди.

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион "Сўғдиёна" бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди.

Шу тариқа Лига Тошкентдаги "Бунёдкор" аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент "Насаф" учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам "Бунёдкор" Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант.

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор "Пахтакор" ва "Насаф" тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда "Пахтакор", Жиззахда эса "Насаф" совринга эга чиққан.

Тошкентдаги беллашув 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика