Ўзбекистон Суперкубогидан олдин стадионда Лола ва Шахзода қўшиқ куйлайди
23 фев 2019 11:47
Янгиликлар
Ўзбекистон Суперкубогидан олдин стадионда Лола ва Шахзода қўшиқ куйлайди
Беллашув пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида ўтади ва 16:00 да старт олади. Бугунги баҳс “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.
Ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Жумладан, эстрадамиз ёрқин юлдузлари – Ғайрат Усмонов, Санжар Ҳолиқов, Отабек Муталхўжаев, Жасур Умиров, “Беном” гуруҳи, “Афруз” гуруҳи ҳамда Лола ва Шаҳзода иштирокидаги ўйинолди концерт соат 14:30дан бошлаб стадионга ташриф буюрувчи мухлислар эътиборига ҳавола этилади.
Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, ишқибозлар Суперкубок ўйинига бепул тарзда кириш имкониятига эга бўлишади. Ўйин учун чиқариладиган чипталар таклифнома тарзида “Пахтакор” стадиони кассаларида мухлисларга бепул тарзда тақдим этилади.
Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомийлиги остида кечади.
Фикрлар