UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  6 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини олдидан концерт ташкиллаштирилади, стадионга кириш бепул Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини олдидан концерт ташкиллаштирилади, стадионга кириш бепул

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда.

Биласиз, янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин очиб беради. Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.  

Учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Жумладан, эстрадамиз ёрқин юлдузлари – Шаҳзода, Лола ва бошқа машхур хонандалар иштирокидаги ўйинолди концерт соат 14:30дан бошлаб стадионга ташриф буюрувчи мухлислар эътиборига ҳавола этилади.  

Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, ишқибозлар шу куни Суперкубок ўйинига бепул тарзда кириш имкониятига эга бўлишади. Ўйин учун чиқариладиган чипталар таклифнома тарзида “Пахтакор” стадиони кассаларида мухлисларга бепул тарзда тақдим этилади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомийлиги остида кечади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика