UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  6 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  2 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  12 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  30 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида

Юртимизда янги футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган учрашув очиб беради.

Мамлакат Суперкубоги учун кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари ғолиб чиқиш учун баҳс юритишади.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида ўтади ва соат 15:00да старт олади.

Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади. Агар учрашув асосий вақти дуранг натижа билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча бўлимлар ўтказилади. Мабодо қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Қайд этиш жоиз, Суперкубок учрашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ҳам амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашувлар шу пайтга қадар 4 марта ўтказилган.
 
1999 йил. Навбаҳор (Наманган) 4:2 Пахтакор (Тошкент)

2014 йил. Бунёдкор (Тошкент) 2:1 Локомотив (Тошкент)

2015 йил. Локомотив (Тошкент) 4:0 Пахтакор (Тошкент)

2016 йил. Насаф (Қарши) 1:0 Пахтакор (Тошкент)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика