UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  0 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  2 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида Янгиликлар

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан кўра натижа муҳимроқ...

Шундай ўйинлар бўладики унда натижа асосий факторга айланади. Ғалаба "сув ва ҳаво" каби зарур бўлади. Бундай ўйинлар асосан муҳим мусобақалар ёки саралаш босқичининг сўнгги турларида кузатилади. Шундай вазият Қатарга қарши ўйиндан олдин кузатилди. Сурияга қарши омадсиз ўйиндан сўнг яна битта мағлубият бизни Россиядаги мундиал йўлланмасидан деярли мосуво қиларди.

Миллионлаб мухлисларимиз терма жамоанинг Малайзиядаги ўйинини кескин танқид қилишди. Буни мураббийлар штаби, футболчилар ҳам жуда яхши тушуниб туришганди. Биз фақат ғалаба қозонишимиз керак эди! Жамоа бу вазифани бажарди! Якунланган баҳс учун энг асосий хулоса мана шу.
 
Албатта, аввало Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов номига бир қанча мақтовлар айтмоқчиман. У ҳақиқий сардор бўлди, майдонда етакчи бўлди, унинг жаримадан урган голи бизга ғалаба тақдим этди! Аҳмедовнинг ёнида Азиз Ҳайдаров ҳам яхши ўйнади, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов ҳам фаол бўлишди. Ҳа, умуман олганда барча футболчилар майдонга яхши кайфиятда чиқишди ва ғалабага эришишди!

Техник-тактик ҳаракатларда биз рақибга умуман ютқазмадик. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун шундай бўлиши ҳам керак. Рақиб гуруҳдаги энг кучсиз жамоа эди. Уларни ютмасак кимни ютамиз?!

Бу сафар ҳам майдондаги жойлашувимиз одатдагидек бўлди: 4-2-3-1. Марказий ҳужумда Сергеев ўйнади. Таркибга Шомуродов ва Рашидов қайтди, чап қанот ҳимоясида Мерзляков пайдо бўлди. Самвел Бабаян кўп бор синовдан ўтказган тактикада бутун саралаш босқичини ўтказаяпмиз. Бунда ҳам яхши томонлари бор, футболчилар нима талаб қилинаётганини жуда яхши билишади. Аммо бошқа томондан рақиб ўйинимизни ўрганиб олади. Сурия ва Қатар бизни ўрганиб ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Бизда ҳужумни якунлаш оқсамоқда. Бир неча марта айтгандим, икки ҳужумчи билан ўйнашни ҳам синаб кўриш керак.

Ҳимоямиздаги асабийлик менга ёқмади. Энг асосийси Лобанов. Майдонда ўзини бундай тутмайдилар! Ўйлашимча, ҳакам унга иккинчи сариқ карточка бериши ҳам мумкин эди. Дарвозабондан ишонч чиқиши керак, рақибга қўл ёки оёқ билан...

Иккинчи бўлимда рақиб ҳужумчилари кўп бор ҳимоячиларимизни осонлик билан алдашди. Учрашув сўнггида эса барча асабийлашди. Бош ҳакам битта вазиятда пенальти ҳам белгилаши мумкин эди, битта вазиятда Кримец ўз дарвозамизга гол уриб қўйиши мумкин эди. Дарвоза тўсини ва омад бизни голдан қутқарди.
Шу куни ҳакамлик биз учун идеал бўлди.

Голдан сўнг ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаганимиз ёқмади. Иккинчи ўйинда ҳам иккинчи бўлимда ҳимояга "ётиб олдик". Сурия ҳам, Қатар ҳам жисмонан яхши кўринишди. Ҳужумдаги ўзгаришлар бизга фойда келтирмади. Нима учун Рашидовни алмаштирилганига тушунмадим, айнан у ҳужумда кескинликни ушлаб турганди. Бу сафар ҳам Саша Гейнрихни майдонга тушириш фойдали бўларди деб ўйлайман. Унинг ностандарт ҳаракатлари бизга қўл келиши мумкин эди.

Албатта, ўйиндан кейин гапириш осон. Шу боис мураббий сифатида мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари олдида турган барча қийинчиликларни тушуниб турардим. Шу боис яна бир бор такрорлайман, ғалаба энг муҳими эди. Термамиз буни уддалай олди! Футболда шундай ибора бор: Ўйин унутилади, очколар қолади...

Якунда жадвал ҳақида...
Олдинда бизни Эронга сафар кутмоқда. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса муддатдан аввал ЖЧ йўлланмасига эга бўлишади. Теҳронда бизни қандай муҳит кутаётганини ва мухлислар Эронни қандай қўллаб қувватлашини тасаввур қилаяпман!
 
Ўйлашимча бу ўйин термамиз учун энг муҳим учрашуви бўлади. Мағлуб бўлсак тўғридан-тўғри йўлланмадан деярли мосуво бўламиз. Айнан шу баҳс футболчилар ва мураббийлар учун ҳақиқий синов бўлади. Эронга ютқазишимиз мумкин эмас. Йигитларимиз бунга қодирлар. Ахир Миржалол Қосимов бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни Теҳронда ютганку. Нима учун Бабаян жамоаси буни уддаламаслиги керак?!
Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика