

"Миллий" стадионда бўлиб ўтадиган беллашув 19:00да старт олади. Жамоалар 17:15да бирин-кетин стадионга етиб келишди.
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди

Стадионга дастлаб Қатар терма жамоаси етиб келди.

Меҳмонларнинг кетидан Ўзбекистон вакиллари ҳам "Миллий"га кириб келишди.


Ўтган ўйинда КХДРга иккита гол урган Марат Бикмаев бугун захирада.

Ўткир Юсупов бугун биринчи бор миллий терма жамоа либосида майдонга тушади. "Қўқон-1912" дарвозабони учун дебют.

Бугун ўйинни асосий таркибда бошлайдиган иккита қанот ҳимоячиларимиз - Акмал Шораҳмедов ва Олег Зотеев.




Футболчиларимизнинг кайфияти аъло.

Сизнингча, бугун терма жамоамиз ҳужумкор ўйинни маъқул кўрадиган Қатарни мағлуб этадими?



