

Кечаги ўйинда Дилшод Нуралиев кўплаб футболчиларимиз хизматидан фойдаланди. Фақатгина Абдумавлон Абдужалилов, Тимур Ҳакимов ва Отабек Шукуров кечаги баҳсда майдонга тушишмади. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони билан баҳсда Ўзбекистон 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Вакилларимиз сафида ягона голга захирадан ўйинга қўшилган Забиҳилло Ўринбоев киритди.
Ўзбекистон ОТЖ: Акмал Турсунбоев, Шоҳруҳ Достонов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Максимилиан Фомин, Достон Турсунов, Акром Комилов, Мурод Ражабов, Жаҳонгир Абдумўминов, Қувондиқ Рўзиев, Никита Павленко, Мурод Бобожонов.
Захирадан тушганлар: Забиҳилло Ўринбоев, Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев, Жавлон Мирабдуллаев, Диёржон Туропов, Жалолиддин Машарипов, Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов, Жасур Ҳакимов.



