Ўзбекистон ўсмирлари ЖЧда иккинчи марта гол ўтказишмади

Narzulla Saydullayev
20 окт 2013, 10:14
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ-2013нинг 1-турида Панамани мағлуб этди - 2:0.

Ўзбекистон ўсмирлари иккинчи бор мундиалда иштирок этаётгандан хабарингиз бор.

2011 йилги мундиалда Алексей Евстафеев шогирдлари 5та ўйин ўтказиб улардан биттасида гол ўтказишмаганди. Нимчорак финалда Австралияга қарши ўйинда ўсмирларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Қолган барча ўйинларда рақиблар камида биттадан гол уришганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-турни 21 октябрь (душанба) куни Марокаш жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›