Ўзбекистон ўсмирлари Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади
19 июл 2022 13:43
Янгиликлар
Ўзбекистон ўсмирлари Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади
2023 йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган У-17 Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 июлдан навбатдаги йиғинга киришади.
Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдларининг Тошкентдаги машғулотлари 24 июлга қадар давом этади.
Шундан кейин жамоа Озарбайжон У-17 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Ўйинлар 26 ва 29 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
26 июль
Озарбайжон — Ўзбекистон
29 июль
Озарбайжон — Ўзбекистон
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар