Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди

29 сен 2013, 17:13
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган U-16 ОЧ-2014 саралаш ўйинларини муваффақиятли якунлади ва келаси йили Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

29 сентябрь, якшанба куни «ЖАР» стадионида ОЧ-2014 саралашидан ўрин олган сўнгги учрашувда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Яман U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Темур Олимхўжаев шогирдлари рақибини йирик - 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинда, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси Жонибек Кўчимов дубл қайд этган бўлса, Маъруф Жўраев ҳамда Шохруҳ Маҳмудҳожиевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. 27 сентябрь куни саралашнинг 2-тур ўйинида Фаластин терма жамоаси дарвозасини жавобсиз 9 маротаба нишонга олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу тариқа, «В» гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва Осиё чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

U-16 Осиё чемпионати-2014, «В» саралаш гуруҳи, 3-тур учрашуви
29 сентябрь, якшанба

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – ЯМАН U-16 4:0 (1:0)
Голлар: Жонибек Кўчимов (12, 50), Маъруф Жумаев (59), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (90+1).
Четлатишлар: Суҳроб Нуруллоев (90+1) – Али Маҳди (90+4).
Бош ҳакам: Пратап Сингҳ (Ҳиндистон).

ЎЗБЕКИСТОН: Акром Хўжаев, Дониёр Ҳошимов, Алижон Илҳомов, Озодбек Қурбонов, Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурметов, Суҳроб Нуруллоев, Азизжон Ғаниев, Достонбек Бердиқулов, Бакир Муртазоев, Жаҳонгир Аҳмадов.

ЯМАН: Салим Жамол Али, Наиф Абдуллоҳ Умар, Ҳусам Одил Солиҳ, Фарис Аҳмад Саиф, Абдуллоҳ Ҳамид Муҳаммад, Аҳмад Абдулҳаким, Умар Абдуллоҳ, Насим аш-Шариф, Али Яҳё ал-Ҳарвий, Наиф Солиҳ Ҳизом, Волид Аҳмад.

Манба: championat.asia