UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Купернинг тавсиясига кўра танланади Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Купернинг тавсиясига кўра танланади

Хабарингиз бор, ЎФА расмий сайтида Миржалол Қосимов Ўзбекистон ОТЖга бош мураббий бўлганлиги ҳақида хабар чоп этилганди.

Кейинчалик бу хабар ўз тасдиғини топмади. Яъни, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида ОТЖга мураббийни Испаниядан излашаётганини маълум қилганди.

Биздаги маълумотларга кўра, ЎФА раҳбарияти Испаниядаги ҳамкорлар орқали мураббий топишни мақсад қилишган. Афсуски Суперлига ўйинлари ниҳоясига етиб бораётган бир пайтда Токио-2020 учун курашиши лозим бўлган ОТЖга ҳали ҳам бош мураббий тайинлангани йўқ. Олган маълумотларимизга кўра, МТЖ бош мураббийи Эктор Купернинг тавсиясига кўра Олимпия терма жамоамизга мураббий танланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Тошкентда саралаш ўйинлари бўлиб ўтади.

Кўпчиликни ўйлантираётган муаммо шундаки, чемпионат ниҳоясига жуда оз қолди. Аммо ОТЖ ҳали ҳам ўз эгасига топширилгани йўқ. Янги келадиган мутахассис эса таркиб учун қачон футболчиларни саралайди ва уларни қаерда кўради? Бу катта жумбоқ.

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика