Ўзбекистон ОФКга аъзо футбол федерациялари рейтингида 9-ўринни сақлаб қолди

Aslanov Jasurbek
14 фев 2017, 17:59
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо мамлакатлар федерацияларининг янги техник рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон 45,524 очко билан 9-ўринни сақлаб қолди ҳамда “Ғарб” минтақаси зонасидаги ассоциациялар орасида 5-поғонага жойлашди.

ОФК рейтингида БАА (96,566 очко) пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Жанубий Корея (89,238) ва Қатар (78,842) эгаллаган.


Қайд этиш жиоз, ОФК томонидан киритилган ўзгаришларга кўра, янги техник рейтингни тузишда ФИФА рейтингидаги балларнинг 10 фоизи олинса, қолган 90 фоизи тегишли ассоциациялар клубларининг ОЧЛ ва ОФК Кубоги халқаро мусобақаларида жамғарган балларидан ташкил топган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›