Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқланди

Sherzod Nurmatov
31 июл 2022, 19:25
Унга кўра, Ўзбекистон "E" гуруҳидан ўрин олди.

Вакилларимиз Польша, Испания ҳамда Танзания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 

Беш карра Жаҳон чемпиони (1990, 1991, 2007, 2010, 2012) саналган ампутант футболчиларимиз Жаҳон чемпионати олдидан Жиззах вилояти Зомин туманида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 30 сентябрдан 9 октябргача Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›