Ўзбекистон МТЖга "Навбаҳор"дан ким чақирилгани маълум
Tolibjon Qosimov
7 фев 2020, 12:21
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 18-24 февраль кунлари БААда навбатдаги йиғин ўтказади.
Ушбу йиғин доирасида терма жамоамиз Беларусь миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Вадим Абрамов мазкур йиғинга "Навбаҳор"дан биргина футболчи таклиф этган. Бу: ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев.