UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  4 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  10 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  15 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  9 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  5 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  23

Ўзбекистон МТЖ сафида ўзгариш Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ сафида ўзгариш

Хабарингиз бор, 25-29 март кунлари Намангандаги "Марказий" стадионда "Navruz Cup-2022" халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.

19 март куни Сречко Катанец ушбу турнирга кимларни чақиргани эълон қилинган эди.

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби эълон қилинди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати терма жамоа таркибида ўзгариш рўй берганини маълум қилди.

"АГМК" футболчиси Акром Комилов жароҳати борлиги сабабли Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди. Мураббийлар штаби унинг ўрнига "Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматовни терма жамоага жалб этди.

Ўзбекистон МТЖнинг "Navruz Cup-2022" учун таркиби

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Умиджон Эргашев ("Насаф");

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф");

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Ал Саилия", Қатар), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Ал Наср", Саудия Арабистони), Жавоҳир Сиддиқов ("Қўқон-1912"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор");

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Шаҳзод Темиров ("Персиполис", Эрон), Азизбек Амонов ("Истиқлол", Эрон), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия).


Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари бугун, 21 март куни Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтишади. 23 март куни Наманган шаҳрига йўл олиш режалаштирилган.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика