UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   8 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  11 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  23

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказади.

Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги учинчи йиғини яшил қитъада ўтади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи йиғинга тайёргарликни бошлаш учун 11 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Айнан шу куни пойтахтда йиғиладиган терма жамоамиз кечки пайт Австралияга учиб кетиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга учиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябрь куни кечки пайт соат 21:25да Тошкентдан Сеулга чамаси 6 соатдан сал ошиқроқ вақт парвоз қилади. Кейин эса Сеулдан Брисбенга тахминан 9 соатдан сал кўпроқ вақт учишади ва сешанба куни, яъни 13 ноябрда Австралиянинг Брисбен шаҳрига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида 15 ноябрь куни Ливанга қарши, 20 ноябрда эса Жанубий Корея билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади.

Эктор Купер мазкур йиғиннинг кенгайтирилган таркибида 30 нафар футболчини чақириши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби учинчи йиғинга жалб этиладиган таркибни расман маълум қилгани йўқ.

 

№1 Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар

№2 Эктор Купер бошчилигадаги - Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида (таҳлил)

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика