Ўзбекистон МТЖ 2 ноябрь куни йиғилади

Narzulla Saydullayev
25 окт 2019
Ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Тошкентда иккита ўйин ўтказишдан хабарингиз бор.

Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз 2 ноябрь куни йиғин бошлайди. 9 ноябрь куни Тошкентда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 

14 ноябрь куни эса Саудия Арабистони ва 19 ноябрда Фаластин билан ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтади. Барча учрашувлар Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказилади. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia