

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.
Саралашнинг учинчи босқич ўйинлари давом этаётган пайтда, 11 ноябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Сурия ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади. Миллий терманинг учинчи саралаш босқичидаги биринчи ўйини 1 сентябр куни Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўтказилади.



