UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  153 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Мустақиллик байрами муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашишди.

"Жар" стадионида ўтган тадбирга Тошкент шаҳридаги 21 ва 23-меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ташриф буюришди.

Дастлаб тадбир бошловчиси Даврон Файзиев футболчилар ва мураббийлар штабини болалар билан таништириб чиқди. Кейин эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва терма жамоа футболчилари икки жамоага аралаш ажралиб, 15 дақиқача давом этган футбол ўйинида тўп тепишди. Унда болалар ўзларининг севимли футболчилари билан бирга ўйнаш имкониятига эга бўлишди.

Футбол учрашувидан кейин меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда ЎФФ ва "Терма жамоалар маркази" раҳбарияти ва ходимлари ҳам иштирок этишди. Бундай тадбир ҳамда учрашувлар ўсиб келаётган ёш авлодда спорт, хусусан футбол ва соғлом ҳаёт тарзига бўлган қизиқишни ўстириши табиий. Терма жамоадаги футболчиларга ҳавас билан майдонда тўп тепган болалар келажакда улар каби бўлишга интилишса, шунинг ўзи ҳам катта муваффақиятдир.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика