Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Туркияга учиб кетишди

Alisher
31 май 2019, 10:18
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказиш мақсадида Туркияга учиб кетишди.

Бугун 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олди. У ерда миллий терма жамоамиз Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
 
Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади. 
 
7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz